tg-me.com/Tafakkur3/9315
Last Update:
АЛЛОҲ УЧУН ҚУРБОН БЎЛГАНЛАР
Аллоҳнинг йўлида ва Унинг тоатида сабр қилиш борасида Фиръавн қизининг сочини таровчи аёлнинг ҳикояси энг таъсирли ва энг яхши мисол ҳисобланади. Бундай касб эгасини бизда ҳозир «сартарош» деб юритилади. Кунлардан бир кун бу аёл одатдагидек Фиръавн қизининг сочини тараётганда беихтиёр «Бисмиллаҳ», деб юборади (У иймонини яшириб юрарди. Лекин ҳамма мўминда бўлганидек, унинг ахлоқи иймонини ошкора қилиб қўйди). Фиръваннинг қизи: «Аллоҳ менинг отамми?» деб сўради. Аёл: «Аллоҳ мен, сен ва отангнинг Раббисидир», деди. Фиръваннинг қизи: «Сенинг отамдан бошқа худоинг борми?» деб сўради. Аёл: «Аллоҳ мен, сен ва отангнинг Раббисидир», деб такрорлади. Фиръавннинг қизи: «Буни отамга айтиб бераман», деди ва отасига бу ҳақда гапириб берди. Фиръавн аёлдан: «Мендан бошқа худоинг борми?» деб сўради. Аёл: «Менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир», деди. Фиръавн: «Бу аёлнинг фарзандлари борми», деб сўради. Фиръавннинг одамлари: «Ҳа, унинг тўртта фарзанди бор, улардан бири эмизикли», дейишди. Фиръавн: «Уларни олдимга олиб келинг, яна бир ўчоқ ҳам ҳозирланг ва унга олов ёқиб, яхшилаб қиздиринглар», деди. Энди нималар бўлишини тасаввур қиляпсизми? Аёлнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Фиръавн аёлнинг катта фарзандини оловнинг олдига олиб келиб, аёлдан: «Мендан бошқа худоинг борми?» деб сўради. Аёл: «Менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир», деди. Фиръавн болани онасининг кўз олдида оловга улоқтирди. Бола азобдан чинқира бошлади, бора-бора овози тинди ва ёниб кулга айланди. Фиръавн иккинчи ва учинчи фарзандларини ҳам оловга улоқтирди. Буларнинг ҳаммаси аёлнинг кўз олдида содир бўлди. Аёлнинг жавоби ўзгармади: «Аллоҳ менинг ва сенинг Раббингдир». Навбат эмизикли энг кичик фарзандига етиб келди. Она чидай олмай фарзандига ташланди. Шунда эмизикли бола тилга кириб: «Эй онажон, сабр қилинг! Шубҳасиз, сиз ҳақ йўлдасиз», деди. Фиръавн иккисини ҳам оловга улоқтирди.
Кимларнингдир иймони мана шундай оғир синовга учраган, сиздан эса кўп ҳолларда нафсингизга қарши туриш синов бўлади хoлос. Аммо, афсуски кўпчилигимиз мана шу арзимаган синовдан ҳам ўтa олмайди.
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
BY Tafakkur egalari
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/Tafakkur3/9315